Хитойда Турфон отлиқ бир мўжаз шаҳар бор. 600 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Аҳоли асосан узумчилик билан шуғулланади. Турфонни нафақат Хитой, балки дунё узумчилик бозорида энг йирик марказлардан бири дейиш мумкин. Бу ерда 40 минг гектар майдонда 560 хил ва нав узум етиштирилади.

Аммо... Турфоннинг минглаб йиллик муаммоси – сувсизлик. У денгиз сатҳидан 154 метр чуқурликда жойлашган. Шунинг учун бу ерда ҳарорат ҳамиша юқори. Масалан, бугун 26 июнь куни 48 даража иссиқ эди.

Турфоннинг бир томонида Тянь-Шань тоғлари жойлашган. Қорлар эриб 50-60 километр пастдаги Турфон водийсига боргунча ҳарорат юқорилиги ва қумликдан ўтиши керак бўлганлиги учун сувнинг 90 фоизи йўқотилган. Яъни ерга сингиб кетган ва ҳавога парланган. Шунда бундан 1300 йил илгари турфонликлар ер ости ариғини қазиганлар. Ер ости каналларининг умумий узунлиги 5327 километрни, қудуқларнинг сони 150 мингтадан зиёдни ташкил этган. Шу усулда Тянь-Шань тоғларидан тушган сувни ер ости қудуқлари орқали олиб борилганда йўқотиш кескин камайиб, сувнинг қарийб 90 фоизи Турфон водийсига етиб борган.

Тасаввур қилинг тоғдан эриб тушган сувни Турфонга олиб келиш учун неча-неча авлодлар қудуқ ва ариқ қазиган. Кейин сувни бир ҳавзага йиғиб, чархпалакларда кўтарган ва далага оқизган. Шу тариқа узум етиштирган. Ҳозир ҳам замонавий технологиялар ривожланган бўлсада Тянь-Шань сувлари Турфонга ер остидан келтирилади ва у истеъмол учун ҳам энг тоза, мазали сув бўлиб қолаверган.

– Мейимбой Каризи 300 йилдан буён ҳозиргача узлуксиз хизмат қилиб келяпти, – дейди Ер ости ариқлари – Кариз музейи илмий ходими Турсуной Хўжааҳмад. 

Аслида ҳамон халққа ичимлик суви, далаларга обиҳаёт бўлиб таралаётган сув шу Каризлардан келмоқда.

– Энг бурунги Каризларнинг тарихи 1300 йилдан 1500 йилгача боради. Ҳатто ундан қадимий бўлиши ҳам мумкин, – дейди Турсуной Хўжааҳмад.

Қани энди айтингчи, сув тежашнинг Турфон тажрибаси дунё мўъжизаларидан бири эмасми?

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DPDdx6yHdLE" title="Xitoyning bir yarim ming yillik suv tejash tajribasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг бир ярим минг йиллик сув тежаш тажрибаси (+видео)