
“South China Morning Post” Пекин зилзила агентлиги олимлари тадқиқоти натижаларига таяниб ёзишича, яқин йилларда Осиёда кучли зилзилалар юз бериши мумкин.
– Ҳозир минтақа янги сейсмик фаол даврнинг бошланиш босқичига ўтаётган бўлиши мумкин, – дея мутахассислар гуруҳи сўзларини иқтибос келтирган газета. – Тахминан 150 йиллик сейсмик маълумотни ўрганган олимлар Хитой ва қўшни ҳудудларда ер ҳалокатли қимирлаши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Ўтган ҳафта Мьянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Силкиниш беш қўшни давлат, жумладан Таиландда ҳам сезилди. Ушбу табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 3564 кишига етган. 5012 киши жароҳат олгани маълум қилинди.