Хитойда робот йўловчига тегажоғлик қилгани учун ҳибсга олинди
Макаода “Unitree G1” роботи 70 ёшли аёлга яқинлашиб, узоқ вақт тикилиб қолди. Натижада жувон қўрқиб кетган ва қичқирган. Темиртаннинг қилиғидан кейин кампир кўнгил айниши ва юрак уриши тезлашишидан шикоят қилди. Бемор касалхонада текширувдан ўтказилди.
Кейинчалик “безори” робот Андроид таълим муассасаси томонидан реклама мақсадида фойдаланилаётгани аниқланди. Текширувдан сўнг робот жамоат жойида тажриба ўтказишдан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирилди ва эгасига қайтариб берилди.
С.Раҳимов, ЎзА