Хитойда қариялар уйи ёниб кетди, қурбонлар бор
Хитой шимолидаги қариялар уйида ёнғин содир бўлди. Натижада 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синхуа” маҳаллий ҳокимият идорасига таяниб хабар берди.
Офат сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Хэбэй вилояти Чэнгдэ шаҳри Лунхуа туманида кузатилган.
– Дастлабки маълумотга кўра, 9 апрель соат 3:00 ҳолатига кўра, олов таъсирида ҳаётдан кўз юмганлар 20 киши, – дейилган хабарда. – Омон қолган кексалар яқин атрофдаги шифохоналарга жойлаштирилган.