Хитой шимлида ишчиларга уйларига шошилиш кераклиги айтилди, дарслар тўхтатилди ва ташқи тадбирлар бекор қилинди, чунки дам олиш кунлари жуда кучли шамол туриши айтилмоқда.

Миллионлаб одам уйда қолишга чақирилди. Баъзи давлат оммавий ахборот воситалари вазни 50 кгдан кам бўлган одам "осонлик билан учиб кетиши" мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

BBCга кўра, Мўғулистондан жануби-шарқ томонга совуқ гирдоб кўчаётгани сабабли якшанбагача Пекин, Цзянцзин ва Хебей минтақасида тезлиги 150 км/соатга етадиган бўрон кутиляпти.

Пекин сўнгги ўн йил ичида биринчи марта шамол ҳақида тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилди. Тўрт даражали тизимда иккинчи саналадиган бу экстремал шамол узоқ давом этади, кенг ҳудудга таъсир қилади ва ҳалокатли.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда одамни учирадиган кучли шамол кутиляпти