Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазирлиги расман 17 хил янги касб пайдо бўлганини маълум қилди.

“Синьхуа” хабар беришича, бу рўйхатга трансчегаравий электрон тижорат менежери, дрон парвозини режалаштирувчи, электрон схема ишлаб чиқарувчи каби хизматлар бўйича мутахассисликлар киритилган.

Шунингдек, сўнгги йиллардаги кенг қамровли янгиланишнинг бир қисми сифатида янги таснифланган генератив сунъий интеллект тизимини синовдан ўтказиш, ақлли омбор амалиётига техник хизмат кўрсатиш сингари 42 иш тури ҳам эълон қилинди.

“China Daily” эслатишича, Хитой расмийлари биринчи марта 2018 йил расман янги касблар рўйхатини эълон қилган. 2019-2024 йиллар
мобайнида 93 турдаги янги хизмат жорий этилган. Давлат кенгаши йиллик ҳисоботида масъуллар зиммасига жорий йил шаҳарларда 12 миллиондан зиёд янги иш ўрни яратиш вазифаси юкланган.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда 17 та янги касб пайдо бўлди