French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой тажрибасини маҳаллий бошқарув тизимида қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди

Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли жаҳон ҳамжамиятининг ишончи юртимизга нисбатан тобора ортиб бормоқда. Соҳалар кесимида ўрнатилаётган ҳамкорликлар фикримизнинг ёрқин ифодасидир.

Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасалари — Фудан университети профессори Ван Сяолин ҳамда Пекин педагогика университети профессори Чжан Си бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасида камбағалликни қисқартириш бўйича 2025 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижаларини тақдим этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси проректори Раима Ширинова ҳамда қатор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида Хитой тажрибасини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда уни маҳаллий бошқарув тизимида қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида жорий йил май ойида “Энг яхши ҳукумат — энг яхши бошқарув” мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Келгусидаги ҳамкорликлар дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига ва мамлакатларнинг равнақига муносиб ҳисса қўшиши таъкидланди.

Шербек Исломов,

ЎзА