Республикада чиқиндиларни самарали бошқариш баробарида экологик барқарорликни таъминлаш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш муҳим жараён саналади.

Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида Хитой Халқ Республикасининг “Shanghai SUS” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда агентлик директори Шарифбек Ҳасанов ҳамда ташаббускор компания раҳбари доктор Лонг Жишенг бошчилигидаги масъуллар иштирок этди.

Жараёнда чиқинди ёқиш заводларида бораётган қурилиш жараёнларига тўхталиб ўтилди, дейилади Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Учрашувда шунингдек, Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта юклаш пунктларини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Компания томонидан мазкур лойиҳаларни амалга оширишда юқори қизиқиш билдирилиб, инвестиция киритиш ташаббуси илгари сурилди.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой компанияси билан чиқиндиларни самарали бошқариш масаласи муҳокама қилинди