
Буюк Хитой деворининг буюклиги нимада дейишса, бугун ҳам ўз шакли ва тарихини сақлаб келаётганида деган бўлардим.
CIPCC-2025 дастури доирасида Хитой деворига саёҳат уюштирилди. Қачонлардир киноларда, суратларда кўрган, Чин юрти деса кўз олдимга келадиган иншоот бугун ёнгинамда гавдаланди. Бу туш эмас эди, ҳақиқатдан ҳам Хитой девори. Ичимдан оддий бир деворда, узунлиги ва қадимийлигидан бошқа нимаси бор деган ўй бўлди. Лекин репортаж тайёрлаш учун манбаларни қидирганимда ва оёғим остида минг йиллик тарих ётганини ҳис қилганимда, деворнинг нақадар буюклигини ҳис қилдим. Хитой девори – дунёнинг энг машҳур тарихий обидаларидан бири, унинг узунлиги тахминан 21 минг метрни ташкил этади. Девор Мин сулоласи даврида (1368–1644) кенгайтирилиб, мустаҳкам қилинган. Деворнинг асосий вазифаси Хитойни шимолдан бостириб келувчи ёвлардан ҳимоя қилиш бўлган.
[gallery-22338]
Девор турли жойларда турли материаллардан қурилган. Айрим қисмлар тошдан, баъзилари эса сиқилган тупроқ ва ёғочдан қурилган. Деворнинг энг машҳур қисмларидан бири Бадалинг бўлиб, у Пекин яқинида жойлашган ва кўплаб сайёҳлар ташриф буюрадиган жойдир.
Хитой девори 1987 йилда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ҳар йили миллионлаб сайёҳлар уни томоша қилиш учун ташриф буюришади. Хитой девори нафақат Хитой тарихи ва маданиятининг рамзи, балки инсон қобилияти ва маҳоратининг тимсолидир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KPiitOiK30k" title="Xitoy devori faqat mudofaa uchun qurilmagan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Нозимбек Мардонов, ЎзА