Трамп юритаётган янгича тариф сиёсатига жавобан Хитой АҚШга буюртма қилинган “Boeing” самолётини қайтариб юборди. Бу хабарни BBC тарқатган.

Компания раҳбари Келли Ортберг айтишича, икки самолёт аллақачон қайтарилган. Давлатлар ўртасидаги савдо зиддияти кучайиб бораётганини инобатга олсак, кейинги учоқлар ҳам тез орада жўнатиб юборилади. Бу йил ХХРга яна 50 та самолёт сотилиши керак эди, бироқ мижозлар буюртмаларни бекор қилди.

Маълумки, АҚШ Хитойдан борадиган маҳсулотларга 145 фоиз бож қўйди, Пекин эса бунга 125 фоиз солиқ билан жавоб берди.

Американинг энг йирик ҳаво кемалари экспортчиси ҳисобланган “Boeing” тижорий самолётларининг қарийб 70 фоизини Америкадан ташқарига сотади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой АҚШга “совға” юборди