Ҳиндистоннинг энг йирик IT компанияси “Tata Consultancy Services” (TCS) 12 мингдан ортиқ ўрта ва юқори бўғин ходимларини қисқартиришини маълум қилди. Бу ҳолат сунъий интеллектни кенг жорий этиш ва янги бизнес моделига мослашиш зарурати билан изоҳланмоқда.

Экспертлар эса бу ўзгаришларни мамлакат IT саноатидаги “кўникмалар номутаносиблиги” билан боғлашмоқда. “BBC” маълумотига кўра, Ҳиндистонга 2026 йилгача 1 миллион AI мутахассиси керак бўлади, аммо IT ходимларининг 20 фоизидан камроғи бу соҳада етарли билимга эга.

Мутахассислар огоҳлантиришича, IT секторидаги қисқариш кўчмас мулк, автомобиль бозори ва “premium” истеъмол сегментига ҳам зарба бериб, Ҳиндистон ўрта синфи учун хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин. 

Мусулмон Зиё, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон IT саноатида ўзгариш қилмоқчи