Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант хоним бошчилигидаги делегация вакиллари Бухорода бўлди. Ташрифдан мақсад сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, иқтисодий, маданий, илм-фан йўналишларидаги ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Айни кунда икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштириб борилмоқда. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Бухоро давлат университетида меҳмонлар иштирокидаги илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликка доир ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Иштирокчиларга бу борада яратилган илмий маҳсулот тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар кўҳна Бухоронинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди. Зиёрат давомида делегация аъзолари бу табаррук масканларнинг асрлар оша сақланиб келаётган тарихий меъморий услуби ва Ислом маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аҳамияти билан яқиндан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон элчиси Бухорода