Ва ниҳоят Трамп Сурияга қарши санкцияни тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолади. Айни пайт иқтисодий қамал бекор қилиниши ҳарбий жиноят содир этиш, инсон ҳуқуқини бузишда айбланаётган, ҳокимиятдан ағдарилган Президент Башар Асад ва унинг яқинларига тегишли эмаслиги таъкидланяпти.

Энди Сурия гарданига илинган иқтисодий тушовдан халос бўлади. Бу қарор Трамп муваққат етакчи Аҳмад Ал-Шараъга май ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда берган ваъдасига мос. Ўшанда АҚШ раҳбари 13 йиллик шафқатсиз фуқаролар урушидан вайронага айланган мамлакатга нисбатан ярим асрлик чеклов олиб ташланишини айтган. Мазкур ҳужжат собиқ Президент Жорж Буш фармони билан эълон қилинган, оммавий қирғин қуроллари ва ракета дастурларига жавобан жорий қилинган фавқулодда ҳолатни ҳам тугатади. Шу билан бирга Сурия билан боғлиқ бошқа беш буйруқ ҳам бекор қилинган.

Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт бу қадам араб мамлакатининг барқарорлик ва тинчликка эришиш йўлини қўллаб-қувватлашга қаратилганига урғу берди.

АҚШ молия вазирининг терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Бред Смит фикрича, энди савдо-сотиқ ривожланади, қўшни минтақалар, қолаверса АҚШдан сармоя жалб этиш учун шароит яратилади.

Трамп баёнотидан сўнг Европа Иттифоқи ва Британия ҳам шундай йўл тутди. Масалан, ЕИ деярли барча чекловларни бекор қилди. Энг қизиғи, ушбу қарор янги ҳукумат учун муҳим воқеа бўлса-да, Қўшма Штатлар ҳали Суриядан “терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат” ёрлиғини олиб ташламаган. АҚШ давлат департаменти вакили айтишича, бу масала ҳам кўриб чиқиляпти.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/49NYtuv38ak" title="Himmatingizga balli..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳимматингизга балли... (+видео)