Нукус туманида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, Нукус туман партия кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов сўзга чиқиб, партиянинг Нукус туман кенгаши ва депутатлар ишлари бўйича рейтинг кўрсаткичини яхшилашда депутатлар ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этишда депутатлик сўрови институтидан самарали фойдаланиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этишни янада яхшилаш бўйича вазифаларга тўхталди.

Партиянинг Нукус туман кенгаши томонидан фуқароларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган долзарб масалалар қамраб олган амалий ҳаракат дастурининг ижроси бўйича партия гуруҳининг ташаббуси билан ўтган йили саккизта масала партия гуруҳи ва доимий комиссия мажлисларида кўриб чиқилди. Шундан олтита масала сессия кун тартибига киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Шу билан бирга, 6 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисобот ва ахбороти эшитилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 2 та масала партия гуруҳи ва доимий комиссия мажлисларида кўриб чиқилиб, сессия кун тартибига киритилган.

Партиянинг Нукус туман кенгаши ҳузуридаги “Жамоатчилик қабулхонаси”га фуқаролар томонидан ўтган йили жами 85 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 82 таси партия масъул ходимлари ва депутатлар иштирокида ижобий ҳал этилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ўрнини яратиш мақсадида “Депутат маҳаллада”, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Қаторимиздаги ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Қувонч ва меҳр улашайлик” ва бошқа амалий тадбирлар доирасида 20 дан ортиқ тарғибот тадбири ташкил этилди. Ушбу амалий чора-тадбирлар натижасида 70 нафардан зиёд фуқаро партия аъзолигига қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда партия ташкилоти, депутатлар, партия фаоллари партиянинг дастурий мақсадлари ва Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, аниқ йўналиш ва масалаларга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Бу борада партиянинг асосий бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга таклифларни бошланғич партия ташкилотларидан олиш тизими, яъни “бошланғич партия ташкилоти – депутатлик гуруҳи – сессия” тизими орқали ишларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг Нукус туман кенгашига янги замонавий компьютер топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП: таҳлиллар, натижалар ва режалар