Орамиздаги замондошлар

Тоҳир Раҳимов ота-боболари касбини улуғлаб, сангтарошликни санъат даражасига кўтара олган, юзлаб шогирдларга касбининг сир-асрорларини ўргатган устоз саналади. Бугун сангтарош устани нафақат юртимизда, балки қўшни Афғонистонда ҳам яхши билишади. Бу ҳақда сал кейинроқ. 

Тоҳир Раҳимов сангтарошлар авлодидан. У машҳур сангтарош Абдураҳим Турдиевнинг невараси. Айтишларича, Абдураҳим уста биринчи ўзбек сангтарошларидан бири бўлган. 1937 йилдаги қатағон уни ҳам четлаб ўтмаган. Ўзбек зиёлилари сингари у ҳам қатағон қилинган. 

Т.Раҳимов 1961 йилда Ғозғон қўрғонида туғилган. Мактабни тамомлаб, ҳарбий хизматга кетган ва қайтиб келгач Мармар заводида ишлаган. Кейинчалик ўз уйида шахсий корхона очиб, ҳозирга қадар сангтарошлик қилиб келмоқда. 

Бугун уста томонидан таъмирланиб, барчани ҳайратга солиб келаётган осори атиқаларнинг сон-саноғи йўқ. Абдулаҳадхон қабри, Сурхондарёдаги Ҳаким ат-Термизий, Имом Термизий, Сўфи Оллоёр, Султон Саодат, Қашқадарёдаги Хўжаи Жарроҳ, Султон Мирсаид Ҳайдар, Абдулазиз муборак, Абу Муъин Насафий, Бухородаги Хўжа Азизхон, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Тошкентдаги Сузук ота, Зангиота, Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур зиёратгоҳи уста сабаб кўркам қиёфа касб этган.

Ҳа, Тоҳир Раҳимов устахонасида мармардан ясалган кўплаб санъат асарлари, устун ва безаклар муҳташам биноларни, тарихий масканларни безаб турибди. 

Дарвоқе, юқорида устани Афғонистонда ҳам яхши билишади, дедик. Сабаби у бир гуруҳ ўзбекистонлик усталар билан Афғонистонга бориб, ҳазрат Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, мусаввир Рустам каби алломаларимиз қабртошларини янгилаган. Ҳазрат Навоийнинг устози Мавлоно Лутфийнинг Кашти Канор қишлоғидаги қабрига тош ўрнатган. 

– Сангтарошлик орқали эл орасида ҳурмат қозондим, – дейди Т.Раҳимов. – Ҳаж зиёратига бордим, Афғонистонда бўлдим. У ерда Алишер Навоий қабрини зиёрат қилиб, ул муҳтарам зотнинг мақбараларига ўрнатилган мармарларга ишлов бердим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳазрат Навоийдай буюк инсоннинг қабртошларига битик битаман, деб ҳеч қачон ўйламаганман. Ҳаттоки тушумга ҳам кирмаган. Аммо мен бундай бахтга сазовор бўлганлигимдан ҳозиргача фахрланаман. 

Уста “Устоз-шогирд” анъанасига содиқ қолганлардан. Бугун унинг 100 дан ортиқ шогирдлари эл хизматида. Унинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 2004 йилда “Шуҳрат” медали, 2011 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибига айланган. 

– Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ғозғонга шаҳар мақоми берилди. Янги-янги заводлар ишга тушди, ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Бу ерда яшайдиган одамлар, меҳнат қилаётган ҳар бир сангтарошнинг турмуш даражаси ўзгарди, – дейди уста фахр билан. 

Ҳа, айтганча Тоҳир уста “Мармар камёб” хусусий корхонаси таъсисчиси сифатида 15 нафар доимий, 100 нафардан зиёд ёшларни мавсумий иш билан таъминлаган бўлса, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати сифатида эса аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш учун куну тун иш олиб бормоқда.

Уста Тоҳир Раҳимов тиниб-тинчимайди. Халқ вакили ва уста сангтарош доимо одамлар билан бирга. Излаганлар уни ё устахонадан ёки халқ орасидан топади. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳазрат Навоийдай буюк инсоннинг қабртошларига битик битаман, деб ҳеч қачон ўйламаганман”