“Купратларнинг парда ва ҳажмий намуналари ўтаўтказувчанлик хоссаларида поларон самараси” мавзусида
Хажибаев Дўсмухаммад Ғаниевичнинг 01.04.07 - “Конденсирланган ҳолат физикаси” ихтисослиги бўйича “Купратларнинг парда ва ҳажмий намуналари ўтаўтказувчанлик хоссаларида поларон самараси” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Фарғона политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.02.2020.FM.106.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 26 апрель куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 150107, Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси 86-уй.
Тел.: (+99873) 241-12-06
e-mail: uzferfizika@mail.ru