Ҳажга боришни орзу қилмаган, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат этиш ниятида бўлмаган, Маккаи мукарама ва Мадинаи мунавварага қадами етишини дилига тугмаган мўмин-мусулмонни топиш қийин.

Куни кеча “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах шаҳридаги “Қалия” масжидида Муборак сафарга йўл олиш учун ҳозир бўлдилар.

Зиёратчиларни кузатиш маросимида Жиззах вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакили, вилоят, шаҳар, туман имом- хатиблари, бўлажак ҳожиларнинг фарзандлари, қариндош-уруғлари, яқинлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган юртдошларимизни ой бориб, муборак Ҳаж зиёратининг барча амалларини тўла-тўкислигича адо этиб, оилалари бағрига соғ- омон қайтишлари, юртимиз, халқимиз, аҳли оилалари, фарзандлари ҳаққига қиладиган барча дуолари қабул бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилишди.

– Қаранг, зиёратчиларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик, барчалари муборак сафар тараддудида муқаддас заминга ошиқаётганлари шундоққина сезилиб турарди, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакили, вилоят бош имом- хатиби Меҳмонхон Жабборов. – Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли бугунги кунда ватандошларимиз эмин-эркин Ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар.  

Кузатиш маросимидан сўнг зиёратчилар махсус автобусларда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ва “Тез ёрдам” ходимлари кузатувида Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга йўл олишди.  

Бугун эрта тонгда республика пойтахтидаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдан муборак Ҳаж сафарига отланган жиззахлик бўлажак ҳожиларнинг 8 гуруҳи, яъни 671 нафари Саудия Арабистонига учиб кетди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, зиёратчилар жорий йилнинг 13-28 май кунлари юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига кузатиб қўйилади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаж сафарига жўнаб кетишди