Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлади.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мажлис қатнашчиларига мурожаатини Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида бугун дунёда глобал геосиёсий вазият мураккаблашиб, анъанавий чақириқ ва таҳдидлар кучайиб, янгилари пайдо бўлаётган шароитда ҳамдўстлик давлатларининг халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича позицияларини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам зарурлигини таъкидлаган.

[gallery-25765]

Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қилади.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб олиши кўзда тутилган. 

Ғ. Ҳасанов, 

А. Исроилов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг мажлиси