Сўнгги вақтларда кўча, бозор ва бошқа савдо шохобчаларида таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели тумани автомобиль бозори ҳудудида фаолият юритаётган умумий овқатланиш муассасаларининг санитария ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо шохобчасининг таъмир ва санитария ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш шароитларини ўрганиш давомида совутгичларда номаълум шароитда қўлбола усулда тайёрланган, сифат ва хавфсизлиги кафолатланмаган 65 литр майонез маҳсулоти сақланаётгани аниқланди. 

Майонез маҳсулоти санитария-гигиена тартибларига хилоф равишда ўсимлик ёғидан бўшатилган бир маротабалик (иккиламчи) идишларга қадоқлангани маълум бўлган.

Белгиланган тартиб асосида 65 литр майонез маҳсулоти шохобчадан олиниб, бракераж қилинди. Тадбиркорга қонун доирасида тушунтириш ишлари ўтказилиб, ҳолат такрорланмаслиги юзасидан кафолат хати олинди.

Қайд этиш керакки, озиқ-овқат маҳсулотларини иккиламчи идишларга солиб сақлаш ва сотиш тақиқланади. Негаки, бундан олдин бошқа турдаги маҳсулот сақланган бу каби пластик идишларни тўлиқ зарарсизлантириш мушкул. Шу сабабли бундай идишларда сақланган маҳсулот таркиби тез ўзгаради ва истеъмол учун хавфли бўлиб қолиш эҳтимоли юқори.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлиги кафолатланмаган 65 литр майонез маҳсулоти бракераж қилинди 