Қорақалпоғистон Республикасида “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси ишга туширилди. Ушбу платформа маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириб, бутун ҳудуддаги видеокузатув тизимларини ягона марказ орқали бошқариш имконини бермоқда. Шунингдек, марказий сервер хонасида жами 13 та замонавий сервер ўрнатилган.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб жами 3 минг 76 та интеллектуал видеокузатув камераси ўрнатилиб, уларнинг барчаси “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона платформасига интеграция қилинган. Бу камералар орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларидаги тартибни назорат қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлиги сезиларли даражада ошмоқда.  

Шунингдек, 1 минг 14 та қўшимча камерани ягона тизимга улаш бўйича ишлар ҳам босқичма-босқич олиб борилмоқда. Ҳудуд бўйлаб ўрнатилган 505 та юздан таниб олувчи, 73 та айланма (ПТЗ), 47 та транспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқловчи, 20 та тезлик оширилишини аниқловчи ҳамда 30 та тўхташ қоидабузарликларини қайд этувчи камералар жамоат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги 83 та “қизил” тоифадаги маҳалла фуқаролар йиғинларига ўрнатилган 2 минг 233 та камерадан 1 минг 14 тасини ягона платформага интеграция қилиш режалаштирилган.  

Айни пайтда 42 та МФЙ ҳудудида 1 минг 219 та камера, шу жумладан 913 та юздан таниб олувчи, 185 та айланма ҳамда 121 та транспорт рақамини аниқловчи қурилмалар тўлиқ тизимга уланиб, фаолият юритмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Қорақалпоғистон Республикасида ушбу тизимнинг кенгайиб бориши билан ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда янги босқич бошланганини таъкидлаш мумкин.  

“Хавфсиз шаҳар” фақатгина технологик лойиҳа эмас, балки жамият хавфсизлиги, тартиб-интизом ва фуқаролар осойишталигига қаратилган стратегик ташаббусдир.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз шаҳар” тизими – стратегик ташаббус