Маҳалланинг барқарорлиги жамиятнинг барқарорлиги демакдир. Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юртимизда жамоат хавфсизлиги ва профилактика соҳасидаги ишларга янги босқичда ёндашишни белгилаб берди.
Мазкур қарорда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятга мойил шахслар билан ишлаш, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш асосий устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят бўйлаб тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Маҳалла ва хонадонларнинг қўриқлови ҳамда дахлсизлигини таъминлаш мақсадида бозорлар, дўконлар ва дорихоналар ҳамда аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Қўриқлаш хизматининг аҳамияти ҳақида аҳолига мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда аҳолига Қўриқлаш хизмати афзалликлари, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлиги ҳақида тарғибот ишлари ташкил этилди.
–Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар амалий натижа бераётганини кўриб, хурсанд бўламан, –дейди Қашқадарё вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, капитан Даврон Ҳалимов. – Боиси қабул қилинган қарорлар – профилактика тизимини тубдан янгилашга, фуқаролар ва жамоатчиликни фаол жалб этишга қаратилган.
Бу каби ислоҳотлар нафақат бугун, балки эртамиз осойишталиги ва тинчлигини таъминлашга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/bFZpZR4mcCg?si=ByFCQeaNxJTFjlfH" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
ЎзА