АОКАда бўлиб ўтган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш ва коммунал соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва тизимни рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилганидек, бошқа соҳалар қатори қурилиш ва коммунал соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва тизимни рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир аниқ ташаббуслар илгари сурилди. 

Шундан келиб чиққан ҳолда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан биргаликда коррупцияга барҳам бериш, инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилди.

Бунда архитектура, қурилиш ва коммунал хўжалиги тизимларини такомиллаштириш, жумладан, мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унга кўра, лойиҳа ҳужжатларини келишиш жараёнларини шаҳарларнинг “рақамли эгизак”лари орқали амалга ошириш тизими жорий этилади. 

Бунда барча бош режалар геоахборот тизимига рақамли форматда юкланади ва шаҳарларнинг “рақамли эгизак”лари яратилади. Хусусан, 2025 йилда 12 та шаҳар, 46 та шаҳарча ва 94 та қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини геоахборот тизимга жойлаштириш режалаштирилган.

Архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тизими ҳам такомиллаштирилади. Ҳукумат қарорини қабул қилган ҳолда дастлаб эксперимент тариқасида, “Лицензия” ахборот тизимида I ва II тоифали объектларни лойиҳалаштириш фаолияти учун лицензия бериш жараёнларини рақамли форматга ўтказиш мақсад қилинган.

Объектларга техник шартлар бериш жараёни ҳам тўлиқ рақамлаштирилади. Хусусан, электр, газ, канализация, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва алоқа тармоқлари тўғрисидаги барча зарурий маълумотлар ГИС форматда “Шаффоф қурилиш” тизимига интеграция қилинади.

Лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича гидрогеология хулосаларини тайёрлаш ва тақдим этиш жараёнлари ҳам рақамлаштирилади. Шунингдек, ушбу хулосаларнинг ягона электрон реестри яратилиб, уни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги экспертиза электрон платформасига интеграция қилган ҳолда ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Инструментал-техник текширув ўтказиш ва хулосаларни тақдим этишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади ва электрон реестри яратилади. Мазкур реестрни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги экспертиза электрон платформасига интеграция қилган ҳолда ишга тушириш жараёнлари жадаллаштирилади. 

IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини зилзилабардошлик нуқтаи-назардан кўриб чиқиш ва илмий хулоса бериш жараёнлари ҳам рақамлаштирилади ва ягона электрон реестри яратилади.

Объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги нуқтаи-назардан кўриб чиқиш ва илмий хулоса бериш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилади. Хусусан, зилзилабардошлик хулосаларининг ягона электрон реестри яратилади.

Экспертиза кўригига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар, кўрсаткичлар ва маълумотларни тўғридан-тўғри тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан интеграция усули орқали қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Манзилли дастурларни шакллантириш ва лимитларни белгилаш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқилади. Ушбу жараёнда электрон платформа ишга туширилиб, тегишли ахборот-дастурий тизимлар билан интеграция қилинади.

“Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси яратилади. Бунда лифтларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг онлайн реестрини юритиш, техник хизмат кўрсатилган маълумотларнинг тарихини сақлаш, йилда бир марта ўтказилиши керак бўлган синов натижаларини таҳлил қилиш имкониятлари яратилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси яратилади