English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов — жаҳон чемпиони

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати финал жанглари бошланди. Бугунги дастурда 6 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади.

Чемпионатнинг -51 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов россиялик Баир Батлаев устидан зафар қучган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 

Энди жаҳон чемпионати доирасида вазни -60 кг. бўлган маҳоратли боксчимиз Абдумалик Халаков олтин медаль учун Всеволод Шумков билан жанг қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА