Гонконг Фан ва технология университети Трамп маъмурияти томонидан қўйилган тақиқ туфайли Ҳарварддаги ўрнини йўқотиши эҳтимоли пайдо бўлган халқаро бакалавр ва магистратура йўналиши талабаларини ўқишга таклиф қилди.

Куни кеча АҚШ ички хавфсизлик котиби Кристи Ноэм Ҳарвард энди халқаро талабаларни қабул қилмаслиги, ҳозир университетда таҳсил олаётган барча хорижлик талабалар бошқа университетларга кўчиб ўтишлари кераклигини эълон қилди. Тахминга кўра, Ҳарвард талабаларининг чорак қисмидан кўпроғи янги ўқув маскани излашга мажбур.

Хоҳловчилар Гонконг олий ўқув юртига муаммосиз ўтишини таъминлаш учун қабул уюштириш бўйича шартсиз таклиф, тезкор жараён ва академик ёрдам тақдим этилиши қўшимча қилинган.

Ўз навбатида, Ҳарвард АҚШ ҳукуматининг хорижликлар қабул қилинишини тақиқлаш тўғрисидаги қарори юзасидан судга мурожаат қилди.

“Ахиос” портали университет вакили Жейсон Ньютоннинг сўзларига таяниб хабар беришича, Ҳарвард маъмурияти бу қарорни ноқонуний, деб ҳисоблайди.

– Бу талаб жамоамиз ва мамлакатимиз обрўсига жиддий зарар етказади, илмий ва тадқиқот миссиясини издан чиқаради, – деган мулозим.

Университет АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши ўнта айблов илгари сурган: жумладан Маъмурий тартиб-қоида тўғрисидаги қонун (APA) ва Биринчи тузатишнинг сўз ва йиғилиш эркинлиги ҳуқуқини бузганлик каби жиддий айбловлар ҳам бор.

Суднинг “РИА Новости” қўлга киритган қарорига кўра, кейинроқ АҚШ суди Ҳарвардга чет эллик талабаларни қабул қилиш бўйича маъмурият томонидан қўйилган тақиқни тўхтатган.

Шунга қарамай, Президент бошқа олий ўқув юртларига ҳам шундай талаб қўйишни режалаштираётганга ўхшайди. Масалан, жума куни Қўшма Штатлар чет эллик талабаларни бошқа университетларга қабул қилишни ҳам тақиқлаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди.

Бунга жавобан, АҚШ суди Ҳарвардга хорижликлар қабул қилинишига бир кун қолганда Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган тақиқни тўхтатди.

– Биз турли усулларни кўриб чиқяпмиз, Ҳарвард бошқалар каби ўз йўлини ўзгартиришга мажбур бўлади, – деди Трамп журналистларга АҚШнинг бошқа университетларида ҳам чет эллик талабаларни қабул қилиш тақиқланадими, деган саволга жавобан.

Маълумки, Исроил ва Ғазо можароси ортидан Яқин Шарқда вазият кескинлашгач, Америка университетларида намойишлар кўпайди. Шундан кейин Оқ уй Америка университетларига яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш талабини қўйиб, акс ҳолда молиялаштириш қисқартирилиши билан таҳдид қилди.

Апрель ойида эса мамлакат Таълим вазирлиги кадрлар ва таълим сиёсатини ўзгартириш тўғрисидаги талабни очиқчасига рад этгани учун Ҳарвард университети ҳукумат томонидан ажратиладиган 2,2 миллиард доллардан маҳрум этилишини эълон қилди. Шунингдек, Трамп бу олий таълим маскани мавжуд солиқ имтиёзидан ҳам мосуво қилиниши мумкинлигини қўшимча қилган.

С.Раҳимов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарварддан ҳайдалаётган чет эллик талабалар Гонконгда ўқиши мумкин