Навоий вилояти Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси ва Навоий ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида ҳарбий қисм ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Ҳарбийлар ва фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда зарур тиббий маслаҳатлар бериш мақсадида ташкил этилган тиббий кўрикда 150 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тиббий кўрик давомида болалар ва катталар шифокорлари, жарроҳ, невропатолог, травматолог, гинеколог, маммолог, эндокринолог, онколог каби мутахассислар томонидан тиббий кўрик ўтказилиб, УЗИ ва ЭКГ текширувлари амалга оширилди.

Ушбу тадбир ҳарбийлар ва фавқулодда вазиятлар ходимларининг соғлиғини муҳофаза қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий кўрик