Марҳамат туманидаги Ёшлар кутубхонасида ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқувчи ёшлар жамоалари ўртасида "Заковат" интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига бағишланиб, “Долзарб 90 кунлик” лойиҳаси доирасида ўтказилган беллашувда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг “Сарҳад”, Марҳамат туманидаги “Ёш чегарачилар” клуби аъзоларидан тузилган “Соҳибқирон” ҳамда тумандаги 5- умумтаълим мактаби ўқувчиларининг “Қалқонлар” жамоалари иштирок этди.  

Беллашувда жамоалар давлатимиз сиёсати, Қуролли кучларимиз тарихи, адабиёт, тарихга оид, шунингдек, қизиқарли ва мантиқий саволлар доирасидаги жавоблари билан ўзларининг қай даражада билимдон, топқир ва ҳозиржавоб эканликларини намойиш этди.  

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган беллашувнинг якуний натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни “Ёш чегарачилар” клубининг “Соҳибқирон” жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Сарҳад”, учинчи ўрин эса “Қалқонлар” жамоаларига насиб этди.  

[gallery-24736]

Якунда ғолиб ҳамда иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва ўқувчилар “Заковат”да баҳслашди