Сўнгги беш йилда Фарғона вилоятида ҳарбий хизматчиларга 540 та уй-жой қуриб берилди. Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ўн йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаганларга тураржой сотиб олишда тўлаб бериладиган дастлабки бадал 25 фоиздан 35 фоизга кўпайтирилди.

Бугун Мустақилликнинг 34 йиллиги байрами арафасида Фарғона шаҳрида ҳарбий хизматчиларга навбатдаги уйлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида қуриб битказилди. Уни топшириш тантаналарида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур воқелик мамлакатда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг хизмат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш йўлидаги муҳим амалий қадамлардан бири бўлди, деди. Сўзга чиққан ҳарбийлар кўрсатилаётган ғамхўрлик учун олий бош қўмондон – Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирдилар.

[gallery-24986]

Шундан сўнг уй соҳиби бўлган ҳарбийлар оилаларига янги уй-жой калитлари тантанали суратда топширилди. Алвон тасма кесилгач, ҳарбийлар оилалари ўзларига берилган хонадонларга жойлаша бошладилар. Уларнинг бири Мадаминовлар оиласи эди.

– Турмуш ўртоғим 19 йилдан буён ҳарбий хизматда. Уч нафар фарзандимиз бор. Шу пайтгача хизмат уйи ёки ижарада яшадик, – дейди оила соҳибаси Наргиза Мадаминова. – Мана энди орзуимиз амалга ошди. Бугун берилган имтиёз туфайли уйли бўлдик. Президентимизга раҳмат!

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/ps-_fjIg_WA?si=DSe6JCOQyD2kB7Hw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар берилди (+видео)