Ҳаётда баъзан биргина эътибор, биргина илиқ сўз ва кўмак бир оиланинг тақдирини ўзгартиради. Бекобод шаҳрининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Лола Абдураҳмонова ана шундай инсонпарварлик билан йўғрилган ёрдамлардан бирига гувоҳ бўлди. Комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Тошмуҳаммад Бойқобилов у яшаётган хонадондан хабар олди.

Тошмуҳаммад шунчаки ҳол сўраш учун эмас балки оиланинг шароитини чуқур ўрганди. Айниқса, Лола опанинг фарзанди соғлиғига оид ташвишлари уни бефарқ қолдирмади. Суҳбат ва мулоҳазалардан сўнг шошилинч ёрдам чоралари кўрилди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали моддий ёрдам ажратилди. Фуқарога тегишли тартибда болалар нафақаси тайинланди.

Тез орада имтиёз асосида Л.Абдураҳмонованинг икки нафар фарзанди ҳам мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Энди ҳар бир бола тонгда боғча сумкасини қўлига олиб, ишонч ва меҳр бағрига етакланмоқда. Бу тизим нафақат ҳимоя, балки ҳар бир болага келажак сари йўл очаётганини англатади.

Эндиликда бу фуқаронинг ҳаётидаги оғир паллалар ортида қолди. Комплекс ёрдамлар натижасида у ўз устахонасини йўлга қўйди. Ижтимоий ходим ва  ҳоким ёрдамчиси кўмагида унга тикув машинаси олиб берилди. У бошлаган иши билан нафақат мустақил даромад топмоқда, балки доимий мижозлар орттириб, буюртмалар сони ҳам кўпаймоқда. Бундан ташқари, у фаолиятини кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган. 

Тошмуҳаммад Бойқобилов жорий йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган “ТОП-10” рейтингига киритилди. Унинг фаолияти маҳаллаларда эҳтиёжманд фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ва меҳрга зор болаларга бўлган самимий ва ҳалол ёндашуви билан ажралиб туради.

Бекобод шаҳридаги 35 та маҳаллада бугунги кунда 34 нафар ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан йил бошидан буён юзлаб мурожаатлар қабул қилинди, уларнинг 80 фоиздан зиёди ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан ўрганиш ва амалий чоралар кўриш давом этмоқда.

Умуман олганда ҳар бир эшик, ҳар бир кўз, ҳар бир сўз ортида бир умид яшайди. Уларга жавоб бераётган фидойилар бор. Тошмуҳаммад сингари инсонлар туфайли бу умидлар рўёбга айланмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир сўз ортида бир умид яшайди