ФОТОРЕПОРТАЖ

Термизда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳамкорлигида “Иқтидорли ёшлар – мамлакат мудофааси таянчи” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.  

Тадбирда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Жанубий оператив қўмондонлик факультети профессор-ўқитувчилари, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчилари ҳамда 10-11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Даставвал ҳарбий олий таълим муассасаларининг кундалик фаолияти, таълим жараёнлари, замонавий инфратузилмалари ва ҳарбий хизматда қўлланилаётган илғор технологияларни ўз ичига олган видеороликлар намойиш этилди. Ушбу лавҳалар ўқувчиларда ҳарбий ҳаёт тарзига, хизмат интизоми ва касбий тайёргарлик жараёнларига нисбатан реал тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилди.

Иштирокчиларга ҳарбий таълим муассасаси вакиллари томонидан соҳа бўйича атрофлича маълумот берилди. Жумладан, қабул жараёнининг ҳуқуқий-меъёрий асослари, таълим йўналишлари, курсантларга яратилаётган шароитлар, илмий ва жисмоний тайёргарлик тизими ҳамда битирувчиларга тақдим этиладиган имтиёзлар хусусида батафсил тушунчалар берилди. 

[gallery-25689]       

Тадбир доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ҳарбий устозлардан асосли ва аниқ жавоблар олди.

Якунда ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган Ватанга муҳаббат, мардлик ва жасорат ғояларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар барчада кўтаринки кайфият ва юксак ватанпарварлик туйғуларини уйғотди.

Мазкур турдаги маърифий учрашувлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам тизимли равишда ташкил этилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир ўқувчи – бўлажак ҳимоячи