Инсон ҳаёт кечириши давомида яхшилик ва ёмонлик, муаммоларга дуч келиши бор гап. Уларга ечим излаш, ҳудудлардаги долзарб масалаларни ижобий ҳал этиш, мамлакатимизда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” тамойилини ҳаётимизга татбиқ этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари самарали фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этади.

Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов бу борадаги амалга оширилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни баён қилди.

Халқ қабулхоналари мамлакатимиз раҳбарининг “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган чақириқларининг амалдаги ифодаси сифатида бугунги кунда элимиз ишончини қозонишга интилмоқда.

Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2025 йилнинг биринчи чораги давомида ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда уларнинг Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш кўрсатгичи ўрганилди. Аҳолидан Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жами 15 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. 

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида ҳафталик қўшма ҳокимлик йиғилишларида Халқ қабулхонасининг давлат органлари, ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича танқидий-таҳлилий маълумотлар асосида муҳокамалар ўтказилиб, тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Вилоятда олиб борилган амалий тадбирлар билан бирга, кичик саноат зоналарида инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши, микролойиҳаларни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланиши ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларни ҳал қилиниши натижасида мурожаатлар 4,6 мингта камайганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарияти нафақа таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, алимент ва қарз ундириш, моддий ёрдам ва ҳомийлик, газ ва электр таъминоти, банк кредитлари ва кредит операциялари, тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, бандлик, кадастр ва меҳнатга ҳақ тўлаш каби масалалар ҳиссасига тўғри келди.

Мурожаатлар Наманган шаҳри ва Мингбулоқ туманида ортгани ҳамда ҳар бир минг аҳолига Наманган шаҳри, Уйчи, Поп ва Норин туманларида мурожаат сони юқори эканлигини қайд этиш жоиз.

Ўз ечимини кутаётган ҳудудий муаммолар юзасидан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, “Намангансувтаъминот” акциядорлик жамияти, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий, вилоят экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарларига кўплаб топшириқлар берилди.

Жумладан, Косонсой тумани Боғишамол, Норин тумани Яшик ва Поп тумани Ултарма маҳаллалари аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш, Тўрақўрғон тумани Куймазор маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Наманган шаҳри, Чуст ва Уйчи туманларида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, Наманган шаҳри Лола маҳалла ҳудудида “Жаҳон ихтисослаштирилган бозори” балансида ер майдонига 900 ўринли янги мактаб ва мини футбол майдончаси қуриш, Мингбулоқ тумани Найман маҳалласи ҳудудида жойлашган 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш, Чортоқ туманидаги “Балиқкўл – Исковот” автомобиль йўлининг “Пк 2+00 км.” қисмида жойлашган кўприкни таъмирлаш билан боғлиқ долзарб масалаларни бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Президентнинг вилоят, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари томонидан 662 камбағал оиланинг режалари ижроси ўрганилди. Шу ўринда, ижроси бажарилмаган 342 та режа назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ 56 нафар фуқаро иш билан таъминланди, бир нафарига олий таълим муассасасида ўқиш учун контракт тўлови тўлаб берилди. 34 нафар фуқаронинг фарзандлари мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштирилиб, 64 нафари эса касб-ҳунар ўрганиш учун ўқув курсларига жалб қилинди.

Чортоқ тумани Дўстлик маҳалласи, “Субҳидам” кўчасида яшовчи фуқаро М. Б. га оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун давлат дастури доирасида 10 миллион сўм имтиёзли молиявий ресурс ажратилди. Уйчи тумани Деҳқон маҳалласида яшовчи фуқаро А. Б. га субсидия асосида меҳнат қуроли берилиши таъминланди.

Юртимизнинг энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларида камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишларга киришилган. Жумладан, “Мурожаатдан даромадга беш қадам” лойиҳаси асосида ўтган 2024 йилда туманларда меҳнат ярмаркалари ташкилланиб, 166 нафар ишсиз фуқарога 11 та меҳнат қуроли ва 155 та тикув дастгоҳи олиб берилди. 

Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхоналари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, муҳим масалаларни ижобий ҳал қилиш борасидаги устувор йўналишлардаги амалий ишларини мунтазам давом эттирмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати мужассам