Ўрта Чирчиқ туманидаги Бургалик маҳалласида бугунги кунда 4 минг 31 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ҳудудда 1 224 та оила ва 780 та хонадон мавжуд бўлиб, улардан 89 нафари 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳудудда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш учун комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

Мазкур тизим орқали эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил бошидан буён маҳаллада 400 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғи ижобий ҳал этилган. Бу эса жорий этилган тизимнинг амалий самарадорлигидан далолат беради.

Айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар эътиборга моликдир. Шундай фуқаролардан бири Жумагул Ботирова, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс сифатида рўйхатга олинган. Унинг ўғли Жавоҳир Каримов ҳам 2-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, ҳозирда Пискент туманидаги 79-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 6-синфида ўқийди.

– Ҳар бир фуқаро эътибор ва ғамхўрликка лойиқ. Жумагул опа билан илк мулоқотимизда у бироз тушкун ҳолатда эди. Биз, аввало, уни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўзига бўлган ишончини қайта тиклашга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга, санаторийга имтиёзли навбатга қўйиш, психологик хизмат кўрсатиш, болалар нафақасини тайинлашда ёрдам бердик. Табиий газ ва электр энергияси харажатлари учун компенсация тайинланди, иситиш мавсумида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Энг асосийси, унинг бандлиги таъминланиб, мустақил даромад топиш имконияти яратилди, – дейди маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Мухлиса Абдуллаева.

Умуман олганда, жойларда амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда муносиб ўрин топишини таъминлаш ва ҳар бир фуқарога давлат ғамхўрлигини етказишга хизмат қилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрни бор