“Ханчжоу - 2022”: Қиличбозларимиз олтин медаль соҳиби
Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган XIX Осиё ўйинларида қиличбозлик бўйича сабля йўналишида аёллар терма жамоамиз олтин медални қўлга киритиб, тарихий натижа қайд этди.
Қиличбозларимиз сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Япония терма жамоасига қарши рақобатлашди. Мазкур учрашувда вакилларимиз зафар қучиб, якунда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, жамоавий баҳсларда термамиз таркибида Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердабаева, Паола Плиего иштирок этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА