Фарғона вилояти Бувайда туманида "Урганжи" маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий барпо этилган янги бино фойдаланишга топширилди.
Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, маҳалла аҳли иштирок этди.


Мазкур масканнинг очилиши аҳоли учун чинакам байрамга айланди. Дастлаб бу ерда ташкил этилган кўргазмалар билан танишилди.


Вилоят раҳбари Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, “Оdil juniyor” футбол академияси тарбияланувчиси Асилбек Алиевнинг ота-онаси билан мулоқот қилди. Фарзандининг футболдаги ютуқлари, эришаётган натижалари учун уларга миннатдорчилик билдирилди.
Мазкур маҳаллада 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла биноси 1970 йилда қурилган бўлиб, “маҳалла еттилиги” 2 хонадан иборат бинода фаолият юритиб келаётган эди. Аҳолининг бирдамлиги, аҳиллиги билан “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлиниб, 1 миллиард 390 миллион сўм маблағ ажратилиши ҳисобига замонавий шароитларга эга янги бино қурилди.


Маҳаллада яшовчи ёшлар учун воркаут майдончаси барпо этилди. Ҳудудга кузатув камералари ҳам ўрнатилди.
Рамзий лента қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги маҳалла биносидаги шароитларни кўздан кечирди.
М.Сулаймонов, ЎзА