Инсоният яралибдики, доим ўрганишга муҳтож. Чунки юксалмоқ учун изланмоқ талаб этилади. Шундай соҳа вакиллари борки, улар изланиш орқали қолганларни юксалтирадилар.

Булар машаққатли, аммо чинакам шарафли касб эгалари —устозлардир. Улар гўё тош йўниб, кишиларга булоқдан сув олиб келишга отланган қаҳрамонларга ўхшайди. Негаки, ҳар бир қалбни илм чашмасидан суғориш бир қарашда осон туйиладиган, бироқ ҳар ким ҳам эплолмайдиган мушкулотдир. Бугун ана шундай шараф учун яралган устозлардан бири ҳақида фикр юритамиз.

Қаҳрамонимиз Ҳамза Мирзаев 1973-йил 1 декабрда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Табиийки, чақалоқ туғилган ҳар бир хонадонда шодиёналик бўлади. Бироқ, Мирзаевлар хонадонида бу ҳол кузатилмади. Чунки, тақдир тақозоси билан чақалоқ кўзида нуқсони билан туғилган эди. Ҳар нарсанинг бир ҳикмати бор, деганларидек қаҳрамонимизнинг оиласи уни даволатишга қанчалик уринишмасин, барчаси зое кетди. Бироқ, унинг бахти ҳалол ва меҳнатсевар оилада туғилганида эди. Ҳар қандай синовга қатъиятини намоён этадиган ота уни ҳам илмга, меҳнатга ундади.

Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб- интернатида ўқитиш билан бирга мусиқага жалб қилди. Уйдаги мусиқий муҳит ва муҳаббат уни кучли мусиқачи бўлиб етишишига сабаб бўлди. Мактабни аъло баҳоларга тугатгач, ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтига талабаликка қабул қилинди. Шундан сўнг Самарқанд давлат университетини ҳам ўқиб тугатди.

Ҳамза Мирзаев педагогик фаолиятини 1999 йилдан ўзи ўқиган мактаб-интернатида бошлаган. Ҳозирги кунга қадар кўзи ожиз болажонларга мусиқа фанидан сабоқ бериб келмоқда. Унинг бир қанча шогирдлари республиканинг нуфузли танловларида фахрли ўринларни қўлга киритишган.

— Салкам ўттиз йилдан буён ўқитувчилик қилиб келаётган бўлсам, минглаб ўқувчиларга дарс бердим. Ҳар бир бола алоҳида дунё,— дейди Ҳамза Мирзаев. — Айниқса, кўзи ожиз болажонларимизнинг кўнгли бошқаларга қараганда анча нозик бўлади. Уларнинг кўнглини топиш билан бирга билим  бериш ҳам машаққатли, ҳам ёқимлидир. Шу вақт мобайнида қанча авлодлар алмашинувига гувоҳ бўлдим. Айниқса, бугунги кун ёшларининг салоҳияти, дунёқараши мени қувонтиради. Юртбошимиз бот-бот таъкидлаётган учинчи ренесанс қурувчиларига таълим-тарбия бераётганимдан ўзимни бахтиёр ҳис қиламан.

Таъкидлаш жоизки, қаҳрамонимизнинг меҳнатлари эътиборсиз қолдирилмай “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

— Мен умр йўлдошимнинг шогирдларига бўлган муносабатларига доим ҳайратда бўлганман. Кўплаб шогирдларини уйимизга олиб келиб, оиламиз аъзоси каби парваришлаб, келажакда ўз йўлларини топиб кетишларига қўлларидан келганча ёрдамларини аямайдилар. Мен ҳам уларнинг шогирдларига фарзандимиз каби муносабатда бўламан”,— дейди қаҳрамонимизнинг умр йўлдоши Гавҳар Абдураҳмонова.

Албатта, устоз Ҳамза Мирзаевнинг фаолияти, инсонийлиги ва касбга бўлган садоқати ҳар қандай ёш педагогларга ўрнак бўлмоғи лозим. Устозлар неки эзгулик бўлса, шогирдларига раво кўрадилар. Шундай экан, биз шогирдлар ҳам уларга ҳурмат ва эҳтиромда яшамоғимиз шарт.  

Зеро, ҳазрат Навоий айтганларидек, уларнинг бизга бир ҳарф ўргатганлари машаққати ҳаққини ҳеч қандай хазина билан адо этолмаймиз.

Шербек Исломов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамза Мирзаев: Ҳар бир бола, ўзи бир дунё