Филиппиннинг Багиё шаҳрида Профессионал таэквондо федерацияси (PTF) томонидан ташкил этилган “PTF Hall of Fame-2025” тадбирида ўзбекистонлик мутахассис эътироф этилди.

Таэквондонинг барча йўналишлари — ITF, WT ва GTF, шунингдек, турли мамлакатлардан келган мутахассис ва мураббийлар, спорт арбоблари ҳамда жаҳоннинг 25 дан ортиқ мамлакати вакиллари иштирок этган тадбирда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва турли мактаб ҳамда федерациялар ўртасида тажриба алмашишни кенг ёйиш масалалари хусусида сўз юритилди.

Маросимда таэквондонинг турли йўналишлари бўйича гранд-мастерлар, миллий федерацияларнинг мутасаддилари, мураббийлар ва спортчиларга дўстлик, ҳамжиҳатлик ва спорт руҳини мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун совринлар топширилди.

Улар орасида Ўзбекистон таэквондо федерацияси(ITF) раҳбари Ғайрат Қосимов “PTF Hall of Fame-2025” мукофоти билан тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамюртимиз “PTF Hall of Fame-2025” мукофоти билан тақдирланди