13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга уч кунлик давлат ташрифи якунланди. Бу икки томонлама муносабатлар тарихида муҳим воқеа бўлиб, кўлами ва аҳамияти билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишини белгилаб берди. Ташриф доирасида сиёсат, "яшил" иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва энергетикадан тортиб, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият каби кенг кўламли йўналишларни ўз ичига олган 20 дан ортиқ келишув ва шартномалар тўплами имзоланди.

Экспертларнинг қайд этишича,  бу воқеа Ўзбекистон ва Франция ўртасида  янги саҳифа очибгина қолмай, Марказий  Осиё ва Европа минтақалари ўртасида узоқ муддатли  ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратишда  муҳим босқич бўлди.  

Ташрифни тавсифлар эканмиз, қуйидаги асосий жиҳатларни  кўрсатиш мумкин:

Биринчидан, сўнгги йилларда сиёсий масалада  ўзаро алоқалар тез суръатлар билан ривожланмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди:  олий даражадаги  ташрифлар сони тарихий энг юқори даражага етди.   Бу 2018 йилдан буён тўртинчи саммит ҳисобланади, ташқи сиёсий идоралар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам ўтказилмоқда,  парламентлараро алоқалар фаол ривожланяпти.  

Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши  ушбу жараённинг  муҳим натижаси бўлди. Ушбу асосий ҳужжат узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликнинг  устувор йўналишларини белгилаб беради ҳамда  Тошкент ва Парижнинг ҳаётий  муҳим манфаатларига жавоб берган ҳолда, барча соҳалардаги ҳамкорликни  фаоллаштиришга хизмат қилади.  

Мазкур келишув Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларда ортиб бораётган ролини кўрсатади. Мамлакатимиз ўз мавқеини  фаол равишда мустаҳкамлаб, тобора муҳим шерикка айланиб бормоқда. Ўзбекистон  Марказий Осиёдаги  стратегик жойлашуви туфайли Шарқ ва Ғарб ўртасидаги алоқаларни  йўлга қўйишда муҳим роль ўйнайди ва бу Франция билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.  

Айни дамда, глобал  сиёсатда  кучли мавқега эга Франция ҳам  бу муносабатларни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. Мамлакат тарихан халқаро ҳуқуқ ва гуманитар ҳамкорлик  соҳасида муҳим  иштирокчилардан бири ҳисобланади. Парижда ЮНЕСКОнинг бош қароргоҳи жойлашган, Страсбургда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди  фаолият юритади. Шунингдек, Франция томони G7 ва  G20 каби нуфузли тузилмалар ишида ҳам фаол иштирок этади.  

Ташрифнинг ёрқин воқеаларига айланган  юксак даражадаги протокол тадбирлари алоҳида эътиборга сазовор.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти – Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Президент Эммануэль Макрон томонидан ўтказилган тантанали маросим давлатимиз раҳбарига бўлган  алоҳида ҳурмат-эҳтиромни кўрсатади.  

Бундай эътироф –  оддий расмиятчилик эмас, балки  мамлакатларимиз  ўртасида шаклланган юксак ишонч ифодасидир. Бу шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев юритаётган ташқи сиёсат самарадорлигининг ёрқин тасдиғи ҳамдир.    

Иккинчидан, иқтисодий ҳамкорлик  анъанавий йўналишлардан  янада технологик соҳаларга ўзгарган ҳолда, тубдан янги босқичга кўтарилмоқда.  

Бу борада ташриф якунлари бўйича қабул қилинган Инновация ва саноат шериклиги дастури муҳим қадамлардан бўлди. Ҳужжатдан кўзланган мақсад – ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш орқали  узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолишдир.  

Муҳим минерал хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқлар асосий йўналишлар қаторида белгиланган. Инвестицияларнинг умумий қиймати 6,5 миллиард еврони ташкил этади. Бу қўшма лойиҳалар портфелини 12 миллиард еврога етказади. Мазкур лойиҳалар  Франциянинг етакчи банклари ва инвестиция жамғармалари томонидан молиялаштирилади.  

Бу бир томондан, Европа ишбилармонлик жамиятининг юксак ишончини кўрсатса, бошқа  томондан  Франциянинг  ўзбек иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилишда, янги иш ўринларини ташкил қилишда ва илғор технологияларни илгари суришда иштирок этишга тайёрлигини билдиради.  

Энергетика соҳасида имзоланган  келишувлар алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари ривожлантиришга таянган ҳолда, ўз энергетика балансини  фаол диверсификация қилмоқда. Илғор технологиялар ва ноу-хауга эга Франция бу жараёнда муҳим роль ўйнаши мумкин.  Нуфузли Renewable Energy Country Attractiveness Index (RECAI) рейтингига кўра, Франция қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида инновацияларни  жорий этиш бўйича дунёдаги етакчи  мамлакатлар қаторига киради. Total ва Voltalia каби компаниялар  бу соҳада йирик лойиҳаларни  амалга оширадилар. Масалан,  мамлакатимизда  илк қуёш электр станцияси айнан француз  шерикларимиз ҳамкорлигида бунёд этилган.  

Бўлиб ўтган ташриф шерикчиликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги шартномаларни олиб келди. Жорий йилнинг август ойида Тошкент вилоятида  500 киловаттли  агровольтаик лойиҳанинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Шундай қилиб, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам берибгина қолмай,  Ўзбекистоннинг энергетик ўтишга бўлган қатъий интилишини ҳам кўрсатади.  

Учинчидан, стратегик шерикликнинг яна бир муҳим таркибий қисми бўлган  маданий-гуманитар соҳа ҳам икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши  бунинг тасдиғидир. Бу қадам  икки мамлакат ўртасидаги  академик алмашинув ва  ёшлар ўртасидаги алоқаларни  мустаҳкамлайди. Ўқув муассасасида Франциянинг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда  таълим дастурлари амалга оширилади. Бу эса, талабаларга халқаро даражадаги дипломларни олиш  имкониятини тақдим этади.  

Ўзбекистонда француз тилини ўқитишни кенгайтириш ҳамда мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисида имзоланган битимлар ва дастурлар ҳам бу борадаги салмоқли ҳужжатлардандир. Франция университетлари мунтазам равишда дунёнинг  нуфузли рейтингларидан жой олади (QS World University Rankings ва THE World University Rankings) ва  мамлакат олий таълим соҳасида  етакчи ҳисобланади.  

Шу билан бирга,  ташриф давомида Париж шаҳрида Савицкий музейи тўпламидаги Марказий Осиё авангард санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш режаси қўллаб-қувватланди. Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорлик учун мамлакатимизда Франция мероси институти ваколатхонасини очиш тўғрисидаги келишувга эришилди.  

Бу қадамлар Франция ҳамжамиятининг  Ўзбекистон маданий меросига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади. Маданий-гуманитар соҳадаги изчил мулоқот  халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди ва  икки томонлама шерикликни  мустаҳкамловчи муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.  

2030 йилгача Франция тараққиёт агентлиги билан имзоланган ҳамкорлик дастури алоҳида аҳамиятга эга. Агентлик 2016 йилдан буён иқтисодиётни диверсификация қилиш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини  яхшилашга қаратилган  лойиҳаларни амалга оширишда фаол  иштирок этиб келмоқда.  

Шу тарзда,  имзоланган келишувлар  Франция билан  узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади. Келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш мақсадида томонлар ташқи ишлар вазирликлари бошчилигида иқтисодий идораларни жалб қилган ҳолда Стратегик режалаштириш гуруҳини тузадилар.

Умуман олганда, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи Ўзбекистон ва Франция  ўртасидаги юксалиб бораётган ишончни намойиш этибгина қолмай, ҳар икки  давлатнинг  барқарор ривожи ва фаровонлиги йўлидаги муҳим қадам бўлди. Бу шунингдек, томонларнинг  икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга,  биргаликда  глобал масалаларни ҳал этишга ва  ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги уфқларни  очишга бўлган  интилишини кўрсатади.  

Камила Сабирова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликнинг янги уфқлари: Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи якунлари