Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан Бухорога келди. Меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Татаристон Республикаси бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Олег Коробченко ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.

Меҳмонлар дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Ислом оламида алоҳида эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир. 

Рустам Минниханов Бухорога ташрифи давомида “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат паркида амалга оширилган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Шу ерда мутасаддилар махсус саноат парки ҳудудида бажарилган ишлар, истиқболдаги режалар тақдимот қилди. 

Бугунги кунда махсус саноат парки ҳудудида келишувга асосан хорижий давлатларининг 18 та компанияси томонидан 400 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича лойиҳа ташаббускорлари томонидан ҳам ишлар бошланган.

Ташриф доирасида ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки дирекцияси ва “Маршал ФТ” МЧЖ ўртасида енгил транспортлар, юк  ва махсус техникалар учун ДВС ҳаво фильтрлари ишлаб чиқариш, “Форт Верний” МЧЖ ҳамкорлигида тоғ-кон, қурилиш материаллари, ва махсус бўёқлар учун бутловчи  қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди.

Мулоқотларда Ўзбекистон ва  Россия  ўртасидаги дўстона муносабатлар доирасида ҳудудлар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.

Музокаралар чоғида “Бухоро саноат ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат паркини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Саноат паркининг резидентлари учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

– Бухорода бошлаган ҳамкорликдаги ишларимиз режа қилганимиздан ҳам юқори даражада давом этяпти. Объектлар қурилди, инфратузилма бор. Энди вазифалар эса янада муҳим. Зонанинг саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришимиз зарур. Бунинг учун салоҳиятли инвесторлар керак. Ички ва ташқи бозорни пухта ўрганиб, шунга асосан иш юритиш лозим, – деди Рустам Минниханов.

Шунинг билан Татаристон раисининг Бухорога ташрифи якунланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликдаги ишлар албатта натижа беради