Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик масалалари бўйича Хитой компаниялари билан мулоқот ташкил этилди

Мамлакатимизда фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш, дори воситалари экспортини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Хитойнинг йирик қурилиш компаниялари — “China State Construction Engineering Corporation” ҳамда “Cangzhou-Four Stars-Glass” корхонаси вакиллари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фармацевтика тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва илғор технологияларни жорий этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Бундай ҳамкорлик мамлакатда фармацевтика саноатини модернизация қилиш ва замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли келишувларни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА