Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, делегация аъзолари вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигида Навоий эркин иқтисодий зонасидаги Саноатни ривожлантириш комплексида бўлиб, бу ерда Татаристон билан ҳамкорликда қад ростлаётган махсус саноат паркида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. 

“Мастер Навоий” махсус саноат зонасининг умумий ер майдони 64,4 гектарни ташкил этиб, лойиҳа қиймати 178,9 миллион АҚШ долларига тенг. Бу ерда асосан мaшинa техникaси вa метaллни қaйтa ишлaш, қурилиш мaтериaллaри, электротехника ҳамда кимё саноати тармоқлари фаолияти йўлга қўйилади. 

Корхона ишга туширилиши натижасида 1600 та янги иш ўрни яратилиши, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 210 миллион АҚШ долларини ва йиллик экспорт кўрсаткичи 100 миллион АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилган.

Учрашув давомида меҳмонлар “Навоий саноатни ривожлантириш комплекси” саноат парки тақдимоти билан ҳам танишди. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган боғда юқори мартабали меҳмонлар дарахт кўчатларини экди.

Навоий вилояти ҳокимлигида ташкил этилган учрашув давомида сунъий интеллект, рақамли бошқарув, автоматлаштириш ва киберхавфсизлик, туризм, логистика соҳаларидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, коммунал тармоқларни рақамли бошқариш, энергияни тежаш ва ақлли уйлар йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Учрашувда мутахассислар алмашинуви ва Қозондаги объектларда амалий машғулотлар ўтказиш, шунингдек, илғор ечимларни Навоий шаҳрида амалга ошириш учун татаристонлик мутахассисларнинг вилоятга ташрифи бўйича ҳам таклиф билдирилди.

А.Бўриев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда