Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида Сирдарё ва Россиянинг Олтой ўлкаси раҳбарлари, шунингдек, ўлка маданият вазири иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида Россия Федерацияси Олтой ўлкаси филармонияси жамоаси томонидан намойиш этилган концерт дастури халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Театрни тўлдириб турган томошабинлар концерт дастурини катта қизиқиш ва мамнуният билан қабул қилишди. Рус халқ қўшиқлари ва рақслари ҳар томонлама диққат билан кузатилди, уларнинг ҳар бир намойиши қизғин олқишларга сабаб бўлди. Саҳна ортидаги видеолавҳаларда фронт ва фронторти воқеалари видео тасвирлар орқали намойиш этилди, бу тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Тадбирда Сирдарё вилоятининг фахри – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, юз ёшли Ўскан бобо Ҳожимановнинг иштироки катта эҳтиром билан қарши олинди. Олтой ўлкаси губернатори ўринбосари, ўлка маданият вазири ва Сирдарё вилоят раҳбарлари шундай тарихий ва маънавий тадбирларда улуғ ёшдаги бобонинг иштирок этишини фахр деб билишди. Улар ўз навбатида Ўскан бобога гулдаста ва эсдалик совғаларини топширди.

Концертда Сирдарё вилояти санъаткорлари ҳам ўз чиқишлари билан рус ва ўзбек халқлари маданий алоқалари мустаҳкамланишига ҳиссаларини қўшишди. Тадбирнинг ҳар бир элементлари – қўшиқлар, рақслар ва видеолавҳалар  маданиятлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстликни яққол намоён этди.

– Мен учун бу каби тадбирларда иштирок этиш катта шараф. Бир замонлар фронтда елкама-елка туриб жанг қилган халқларимиз бугун ҳам бир-бирлари билан яқин дўст, қардош ва ҳамкор. Бундай концертлар, дўстлик учрашувлари халқларимизни янада бирлаштиради, хотирани асрайди, – дейди Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Ўскан бобо Ҳожиманов.

[gallery-22754]

Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида ўтказилган маданий-маърифий тадбир  

ҳар икки халқ ўртасидаги маданий муносабатларнинг мустаҳкамлигини яна бир карра намоён этди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқлар дўстлигининг ёрқин намойиши