Ахборот технологиялари асрида энг сердаромад иш IT соҳаси бўлиб қолди. Бугун ушбу соҳани мукаммал билган ёшлар учун ҳар қандай корхона ва ташкилот, хорижий компанияларнинг эшиги очиқ. Сабаби, соҳа жадал ривожланиш ва ўсишда. Ривожланиш эса янги ғояларсиз бўлмайди.

Шу боис Рақамли технологиялар вазирлиги ёшларни даромадли иш билан таъминлаш мақсадида турли хорижий компаниялар билан шартномалар тузиб, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда.

Тошкент шаҳрида илк бор ташкил этилган халқаро техник анжуман – “DevOpsDays-2025” шу йўналишда фаолият юритувчи мутахассислар, иш берувчилар ва ўқув муассасалари масъулларини бир жойга жамлади.

Анжуманда Германия, Сербия, Россия, Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистондан 15 га яқин етакчи мутахассис иштирок этиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ташриф буюрувчилар йирик  IT компаниялар вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиш, билим алмашиш ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирда техник йўналишдаги мутахассисларга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори эканлиги таъкидланди.  

Маълумотларга кўра, DevOps йўналиши ҳозирда Ўзбекистон IT меҳнат бозоридаги энг талабгир 5 та касб орасида 3-ўринда турибди.  

Шу билан бирга, бу соҳада йиллик ўртача даромад 18,000 АҚШ долларидан 54 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда.

“DevOpsDays-2025” анжумани мамлакатимизда малакали мутахассислар сонини кўпайтириш, халқаро тажриба алмашинуви ва янги имкониятларни яратишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.  

Н.Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро техник анжуман – “DevOpsDays-2025” IT мутахассисларини бир жойга жамлади