Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.

– Иссиқлик станциялари, ҳудудий электр тармоқлари, автойўллар, қишлоқ хўжалиги, темир йўлларда ишлар анча олдинга силжиди. Узоқ муддат тўхтаб ётган жами қиймати 2,9 миллиард долларлик 22 та лойиҳа юриб кетди, – деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, баъзи лойиҳаларга тасдиқланганидан кейин ҳам ҳокимликлар томонидан ўзгартиришлар киритилаётгани уларнинг ишга туширилишини кечиктирмоқда. 

Бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши белгиланди. Қўшимча ишлар лойиҳа тугагандан кейин иқтисод бўлган маблағ ҳисобидан қилинади.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион долларлик ишлар бажарилди