Андижон давлат чет тиллари институтида Россиянинг А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат университети билан ҳамкорликда халқаро илмий форум ўтказилди.

Форумда А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат университетидан ташриф буюрган, шунингдек, Андижон давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, талабалар иштирок этиб, илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рус тили ва бошқа йўналишларда ўқитишга илғор тажриба ҳамда иш услубларини жорий этиш масалалари юзасидан  ўзаро фикрлашилди.

Форум доирасида турли йўналишларда пленар сессиялар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Профессор-ўқитувчиларнинг филология, адабиётшунослик, биология, кимё, фалсафа, физика-математика, мактабгача таълим, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш технологиялари каби йўналишлардаги илмий маърузалари тингланди.

Тадбир давомида илмий маърузалар билан бир қаторда маҳорат дарслари, ёш олимлар учун постер сессиялар, талабаларнинг илмий-ижодий ишлари ҳимоялари ҳам ўтказилди. Иштирокчилар томонидан замонавий тадқиқот методологиялари, илмий ҳамкорлик ва грант танловларига ҳужжатлар тайёрлаш бўйича услубий масалалар, ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди. Мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

– Университетимиз ҳамда Андижон давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилганлигидан хурсандман, – дейди А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат университети профессори Владимир Карасик. – Институтда нафақат рус тили, балки кўплаб хорижий тиллар бўйича мутахассислар тайёрлаш учун мустаҳкам база, катта илмий салоҳият мавжуд экан. Ҳамкорлигимиз, шубҳасиз, ўқув жараёнларини янада юқори босқичга кўтаришга, олий маълумотли, малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, форумда Андижон давлат чет тиллари институти ҳамда А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат университети ўртасида талаба алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма тадқиқотлар, қисқа муддатли стажировкалар, ҳамкорликда ўқув-амалий дастурларини амалга ошириш бўйича таклифлар, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Илмий нашрлар тайёрлаш, халқаро анжуманлар ва қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш борасида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Форум якунида олий ўқув юртлари ўртасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларига халқаро тажрибаларни жорий этиш, иқтидорли талабаларни илмий-амалий ишларга фаол жалб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича  ишчи гуруҳлар тузилди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик: россиялик олимлар иштирокида илмий форум