Андижон давлат университетида “Ҳамкорлик – жамиятни модернизация ва ривожлантиришнинг асоси сифатида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Андижон давлат университети ҳамда Туркиянинг “Академик тадқиқотлар гуруҳи” ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуманда мамлакатимиздаги, шунингдек, қатор хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари олимлари, тадқиқотчилари, талаба ёшлар иштирок этди. 

Анжуман очилишида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Комилжон Комилов, Андижон давлат университети ректори Баҳтиёржон Акбаралиев ва бошқалар сўзга чиқди. Унда бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро доирадаги муносабатларини, хорижий компаниялар, тадқиқот марказлари, таълим муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ўтказилаётган турли тадбир, учрашув ҳамда мулоқотлар самарали натижалар бераётганлиги таъкидланди. 

[gallery-19346]

Анжуманда таълим ва тарихий тадқиқотлар йўналишлари, шунингдек, давлат бошқаруви, санъат соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Анжуманда Туркиянинг Академик тадқиқотлар гуруҳи раҳбари, профессор Осман Йилмаз, Карабук университети профессори Уфук Карадавут, Нью-Мексика университети профессори Юу Фенг, Ўзбекистон хотин-қизлари “Олима” уюшмаси раиси, профессор Раҳбар Муртазаева, Андижон давлат университети профессори Иброҳимжон Асқаровнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди. 

Иштирокчилар томонидан маърузалар ва мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини 11 та йўналишда шуъбалар доирасида давом эттирди. Мутахассислар томонидан қизиқарли маърузалар ўқилди, машғулот ва тақдимотлар, савол-жавоблар ўтказилди. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур анжуман таълим ва тарихий тадқиқотлар йўналишида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди