ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин давом этиб, Давлатобод туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, марказий кўчалар, хиёбонлар, аҳоли гавжум ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар атрофи ҳамда кўп қаватли уйлар олдида гул кўчатлари экиш ва ландшафт дизайнини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Давлатобод туманида бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 1 миллион 100 минг дона гул кўчати экиш режалаштирилган.

[gallery-22722]

Мазкур фестиваль Наманганнинг анъанавий тадбирларидан бири бўлиб, вилоятнинг янада гўзал ва жозибали кўриниш касб этишига хизмат қилади. Тайёрлов ишлари доирасида манзарали гуллар экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилиб, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги Наманган туманида ҳам 64-маротаба ўтказиладиган Халқаро Гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари бошланди. Фестиваль доирасида туманнинг Ислом Каримов кўчаси бўйлаб асосий йўл йўналишига турли хил гуллар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Кўкаламзорлаштириш ишлари ҳудуд кўркамлигини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ва сайёҳларни жалб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда