Термизда бўлиб ўтаётган “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзуидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқоти биринчи йиғилиши иштирокчиларининг Сурхондарё вилояти билан танишуви “Termez Cargo Centre” халқаро транспорт-логистика хабида давом этди.

Ўзбекистон ва Афғонистон чегараси ёнида жойлашган йирик халқаро транспорт-логистика хабига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси Глобал таъминот тармоғи омбори мақоми берилган. 

Хаб Президентимиз ташаббуси билан 2022 йил БМТ, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамни марказлаштирилган ҳамда манзилли етказиб беришни таъминлаш мақсадида “Termez Cargo Centre” масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил этилган.

[gallery-23449]

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этишда бирлашишга чақирар экан, афғон халқига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами заифлашмаслиги кераклигини таъкидлаган эди.

Сайёрамизда юз бераётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон жанубидаги Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабига дунёнинг саккизинчи йирик таъминот тармоғи мақоми берилгани Афғонистон ва бошқа давлатлардаги ёрдамга эҳтиёж сезадиган инсонлар учун захира яратиш ҳамда зарур бўлганда тезкор етказиб беришни самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу жараёнда Термизнинг Марказий ва Жанубий Осиё чорраҳасида жойлашган стратегик жойлашуви, бу ерда яратилган транспорт-энергетика инфратузилмаси ва бошқа омиллар ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Аҳолининг заиф қатламларига ёрдам бериш учун асосий ресурсларни етарли даражада таъминлаш имкониятлари кўламини янада кенгайтирди.

Айни пайтда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Кения, Гана, Камерун, Дания, Панама давлатларида саккизта Глобал таъминот тармоғи фаолият юритмоқда. Мазкур халқаро тармоқлар орқали ҳар йили сайёрамизнинг турли мамлакатларига беғараз ёрдам ва фавқулодда юз берган ҳолатларни бартараф этиш учун 500 миллион доллардан ортиқ дори-дармон, чодир, одеял, ошхона анжомлари сингари яшаш учун энг зарур воситалар етказиб берилмоқда. 

Форум қатнашчилари Глобал таъминот тармоғи омборида яратилган шароитлар ва сақланаётган зарур маҳсулот ҳамда яшаш учун муҳим воситаларни кўздан кечирди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форум иштирокчилари “Termez Cargo Centre” билан танишди