Антарктидада ажралиб чиққан дунёдаги энг катта айсберг қарийб 40 йилдан сўнг илиқ сувларда эриб, парчалана бошлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди. Олимларнинг прогнозларига кўра, у бир неча ҳафта ичида бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Йил бошида “мегаберг” номи билан танилган А23а бир триллион тоннага яқин оғирликда эди. Ҳозирда унинг ҳажми аввалгига нисбатан ярмидан камайган бўлса-да, у ҳали ҳам 1,770 квадрат километрни ташкил этади. Европа Иттифоқининг Коперник сунъий йўлдош тасвирларига кўра, унинг айбсергнинг кенг юзаси 60 километрга етади.

Украина жангларда сунъий интеллектга эга дронлар тўдасини мунтазам қўллаётган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди. Ҳарбий экспертлар фикрича, бундай технология дронлар иштирокидаги урушнинг янги босқичини ифодалайди. Улар ёрдамида нишонларга самарали зарба бериш ва операцияга камроқ аскар жалб қилиш мумкин. Украинадаги аскарлар етишмовчилиги шароитида бу муҳим афзаллик ҳисобланади. Сунъий интеллектли дронлар “тўда технологияси”дан фойдаланади, яъни бир вақтнинг ўзида кўплаб қурилмалар иштирокида душман мудофааси ёриб ўтилади.

Барcелона портидан 350 га яқин Фаластинни қўлловчи фаоллар, жумладан экофаол Грета Тунберг иштирокидаги “Сумуд” флоти 1 сентябрь куни Ғазога қараб йўл олди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Душанба куни маҳаллий вақт билан 19:00да, тахминан 20 та кема Фаластин байроқлари остида озиқ-овқат ва тиббий ёрдамларини ортиб, Барселонадан ҳаракатлана бошлаган. Флот дастлаб 31 август куни денгизга чиқмоқчи бўлган бўлса-да, кучли бўрон сабаб портга қайтишга мажбур бўлганди.

Оpen AI сунъий интеллект чатботи ChatGPT’да ота-оналар учун назорат функциясини жорий қилинмоқда. Бу орқали ота-оналар фарзандларининг қандай функциялардан фойдаланаётганини назорат қила олади, ҳатто бола руҳий тангликка тушганида огоҳлантириш хабари ҳам юборилади. Бу ҳақда Eurones хабар берди. Оpen AI бу янгиликни яқин бир ой ичида ишга туширишни режалаштирмоқда. Унга кўра, ота-оанлар фарзандлари билан аккаунтларни боғлаб, чат тарихини ва бошқа имкониятларни бошқаришлари мумкин бўлади. Шунингдек, компания агар ChatGPT ўсмирнинг оғир руҳий ҳолатда эканини сезса, бу ҳақда ота-онасига хабар юборишини маълум қилган. Бироқ қандай ҳолатлар бу огоҳлантиришни фаоллаштириши ҳозирча очиқланмаган.

Озарбайжон кинотеатрларида рус тилидаги филмлар намойиши қисқартирилди. Илгари бундай сеансларнинг улуши 70 фоизни ташкил этган бўлса, энди у 30 фоизгача тушди. Бу ҳақда Минвал хабар берди. Маълум қилинишича, 13 та сеанснинг атиги тўрттаси рус тилида, қолганлари эса турк тилида намойиш этилмоқда. Яқин вақтгача вазият бутунлай тескари эди. Исми ва лавозими кўрсатилмаган мутахассислар бу қарорни қонуний деб баҳолаган. Уларнинг фикрича, Озарбайжон аҳолисининг “кўпчилик қисми” рус тилини билмайди, аммо турк тилини “яқин тил” сифатида яхши тушунади. Шу боис, бундай ўзгариш кинотеатрларга томошабинлар доирасини кенгайтириш имконини беради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PNmdWiMmgk0" title="Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)