Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараъ Исроилнинг мамлакатга ҳужумлари фонида халққа мурожаат қилди. Сиёсатчи друзларни ҳимоя қилиш Сурия учун миллий устувор вазифа эканини айтди. Сиёсатчи ўз мурожаатида асосан друзлар истиқомат қилувчи Сувайда вилоятидаги тартибсизликларга тўхталди. Аш-Шараъ “узоқ тарихга эга бўлган сурияликлар ҳар доим бўлинишнинг ҳар қандай шаклини рад этиб келганини” таъкидлади.

Россияда ҳарбий рўйхатга туришдан бўйин товлаган шахслар олдин олган фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Давлат Думасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳа Дума Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов бошчилигидаги депутатлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. У бир вақтнинг ўзида иккита амалдаги федерал қонунга — “Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ҳамда “Россия фуқаролиги тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъни ўлдиришга чақирди. Вазир халққа қилган мурожаатида яҳудий давлати Сурия президентини ўлдириши кераклигини айтди. У Исроил “илоннинг бошини узиши” лозимлигини маълум қилди. Вазирнинг баёноти Исроилнинг 16 июль куни Сурияга берган зарбалари ва асосан друзлар истиқомат қилувчи Сувайда вилоятидаги тартибсизликлар ортидан янгради.

Жанубий Кореянинг Андонг провинциясидаги мактаблардан бирида ўқитувчи ва ўқувчининг онаси имтиҳон варақаларини ўғирлагани учун ҳибсга олинди. Полициянинг таъкидлашича, гумонланувчилар илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятлар содир этган. Хусусан, улар бир талабанинг имтиҳонлардан аъло баҳолар билан ўтишига кўмаклашиб келган. 

Ироқнинг Кут шаҳридаги савдо марказида юз берган йирик ёнғин оқибатида 50 га яқин киши ҳалок бўлди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Беш қаватли савдо марказини бир кечада олов қамраб олган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга уринаётганини кўриш мумкин. Ёнғин юз берган объект атиги 5 кун олдин очилгани маълум бўлган. Мухбирлар касалхонада куйиб кетган жасадларни кўрганини айтмоқда.

Россияда “дўст бўлмаган” давлатлар таомини таклиф қиладиган овқатланиш муассасаларига солиқ солиш таклиф қилинди. “Россия коммунистлари” партияси тегишли ташаббусни бош вазир Михаил Мишустинга юбормоқчи. Бу ҳақда партия раиси Сергей МалинковичМихаил Мишустин “Абзац” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Россияга душманлик муносабатида бўлган мамлакатлар ошхонасини тарғиб қилиш нотўғри. Бу мамлакатлар рус ошхонасининг ривожланишига ёрдам бермайди, уларда бундай ресторанлар деярли йўқ, деди Малинкович.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YjZr-PNsnVc" title="“Isroil bilan urush qilish tanloviga duch keldik” — Suriya prezidenti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)