Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи иккита илмий даражасидан маҳрум бўлмоқда. Маълум қилинишича, Сунмён аёллар университети мамлакат собиқ президенти рафиқасини плагиатда айбланиб, жанжал бошланганидан уч ярим йил ўтиб, унинг магистрлик даражасини бекор қилишга қарор қилган. Шундан сўнг Кунмин университети ҳам Кимнинг докторлик даражасини қайтариб олиш тартибини бошлаган.

Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Tengrinews хабар берди. Ҳозирда Индонезия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаяпти.

“Қозоғистоннинг Жакартадаги элчихонаси тергов органлари ва айбланувчиларнинг яқинлари билан алоқада бўлиб турибди. Масала қозоғистонлик дипломатлар назорати остида”, дейилади ТИВ хабарида.

Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлиб, деярли 400 киши жароҳатланди. Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Кафр Малек шаҳрига исроиллик кўчманчилар ҳужуми оқибатида 3 фаластинлик ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган. Исроил ҳарбийлари Наблус шаҳрига бостириб кириб, камида 14 нафар фаластинликни ҳибсга олган. Ҳибсга олинганлар орасида журналист Мужоҳид Табанжа ҳам борлиги айтилган. Рейд давомида исми ошкор этилмаган 2 та эркак ҳам қўлга олинган. Исроил ҳарбийлари уларни кўзи боғланган ҳолда олиб кетгани айтилган.

Украина президенти Владимир Зеленский 25 июнь куни Страсбургда “Путин учун трибунал” яратиш бўйича келишувни имзолади. У “Россиянинг барча ҳарбий жиноятчилари, жумладан, Путин ҳам” суд олдида жавоб беришини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Шунингдек, Украина президенти Россия устидан ғалаба қозониш учун кураш тўхтамаслигини қайд этди.

Россияда мактабга бормайдиган мигрант болаларни оиласи билан мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф қилинди. Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши раиси Валерий Фадеев шундай таклифни илгари сурди. 

Амалдорнинг сўзларига кўра, Россияда 785 593 нафар “вояга етмаган чет эл фуқароси” истиқомат қилади. Аммо улардан фақат 192 254 нафари Россия муассасаларида таълим олаётганлар сифатида рўйхатга олинган.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, Ғазога ёрдамни тўхтатишга чақирди. Вазир Ғазога кириб келаётган гуманитар ёрдам “мутлақ шармандалик” эканини таъкидлаб, уни вақтинча эмас, балки бутунлай тўхтатишга чақирган.

Бу Бен Гвирнинг Ғазога гуманитар ёрдамни тўхтатишга чақирган биринчи ҳолат эмас. У 2024 йили ҳам шундай чақириқ билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилганди. Шундан сўнг, Австралия, Канада, Янги Зеландия, Норвегия ва Буюк Британия унга ва яна бир вазирга қарши санкциялар жорий қилганди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WwKsp4PYHzI" title="Indoneziyada Qozog‘istonning ikki fuqarosi o‘limga hukm qilinishi mumkin" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)