
Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан унумли фойдаланаётган корхоналардан бири – “ISOMER OIL” МЧЖфаолияти ўрганилди.
Вилоятнинг Когон туманида ўтказилган сайёр учрашувлар давомида корхонанинг нефт маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари, шунингдек, божхона режими афзалликларидан фойдаланиш орқали эришилаётган ютуқлари муҳокама қилинди.

Мазкур корхона “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан самарали фойдаланиши натижасида даромадларини ошириш ва харажатларини қисқартиришга эришди. Бунингнатижасида эса, корхона бир вақтнинг ўзида 8 та контейнерга ёқилғи қуйиш имконини берувчи эстакадани ишга туширди. Ишлаб чиқарувчилар бугунги кунда 60дан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, яна 20 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган.
Жорий йил давомида корхона 1,33 миллион АҚШ долларлик ёқилғи маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилишга муваффақ бўлди. Бу эса, корхонанинг халқаро бозорда ўз ўрнига эга бўлишига хизмат қилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.